date

Молдовада парламент сайлови: ҳал қилувчи кун бошланди

Молдовада парламент сайлови: ҳал қилувчи кун бошланди

Молдова Республикасида маҳаллий вақт билан соат 07:00 да парламент сайловлари бошланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб 1961 та овоз бериш участкаси ишламоқда. Шунингдек, хорижда 301 та сайлов пункти ташкил этилган бўлиб, уларда овоз бериш соатлари жойига қараб белгиланади.

Бу сайловда амалдаги президент Майя Санду етакчилигидаги, Европа Иттифоқига қўшилиш тарафдори бўлган “Ҳаракат ва бирдамлик” (PAS) партияси учта россияпараст сиёсий кучга қарши рақобат олиб боради. Улар – “Ватанпарварлар” блоки, “Аlternativa” блоки ва “Бизнинг партиямиз” партияси. Шу билан бирга, яна икки партия сайловдан олдин рўйхатдан чиқарилди.

Президент Майя Санду мурожаатида сайловнинг аҳамиятини таъкидлаб, шундай деди:

“Бу жараёнда Молдованинг тақдири ҳал бўлади. Чунки парламент мамлакатимиз келажагини белгилайди. Асосий масала — Европа Иттифоқига аъзоликдир. Кремль россияпараст партияларни молиялаштириш ва овозларни сотиб олиш учун юзлаб миллион евро ажратди. Молдованинг равнақи учун адолатли овоз беринг”.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдовада парламент сайлови: ҳал қилувчи кун бошланди