date

Япония Хитойдан ноқонуний тадқиқотларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

Япония Хитойдан ноқонуний тадқиқотларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

Япония ҳукумати Хитойни Шарқий Хитой денгизи ҳудудида, Амами ороллари яқинидаги эксклюзив иқтисодий зонада қонунга зид тадқиқот ишларини олиб борганликда айблаб, унга расмий норозилик билдирди.

Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидига кўра, дипломатик йўллар орқали Пекинга қаттиқ афсус ва кескин эътироз билдирилган ҳамда мазкур фаолиятни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган.

Маълумотларга кўра, 28 ва 30 сентябрь кунлари Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Амами ороллари яқинида сув остига трубага ўхшаш жиҳоз туширган Хитойнинг океанографик кемасини аниқлаган. Шундан сўнг япон патруль кемалари овоз кучайтиргич орқали ушбу кема ЭИЗни тарк этишини талаб қилган.

Япония ҳукумати бу ҳолатни миллий хавфсизлик ва қонунбузарлик сифатида баҳолаб, Хитойдан бундай ҳаракатларни такрорламасликни талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония Хитойдан ноқонуний тадқиқотларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди