Хитойда янги вирус тарқалди: 3000 дан ортиқ киши бу вирусни юқтириб олди

1 дақиқа ўқиш545
Хитойда янги вирус тарқалди: 3000 дан ортиқ киши бу вирусни юқтириб олди

Гуандунда чикунгуня вируси тез ёйилмоқда, вакцина ҳали йўқ.

Хитойнинг жанубидаги Гуандун провинциясида шифокорлар чикунгуня вирусининг кескин тарқалишини қайд этди. 28 сентябрдан 4 октябргача бўлган муддатда 3181 нафар инсонда инфекция аниқланган, деб хабар берди Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази.

Беморлар сони ҳафта сайин ортиб бормоқда — 21–27 сентябрь кунлари 3153 та, 14–20 сентябрда эса 2426 та ҳолат қайд этилган. Муттахассислар вируснинг асосий тарқатувчилари бўлган Aedes aegypti ва Aedes albopictus чивинлари кўпайиб кетганини билдиришмоқда.

Кучли ёмғирлар ва тайфунлар туфайли чивинлар учун қулай муҳит яратилган, бу эса касаллик тарқалишини кучайтирган. Ҳозирча чикунгуняга қарши самарали вакцина ёки даво мавжуд эмас.

Инфекциянинг инкубация даври 3–12 кун бўлиб, беморларда иситма, титроқ, бўғим оғриқлари ва терида тошмалар кузатилади. Шифокорлар аҳолини эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?