date

Нега Украинада “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильмини кўриш тақиқланиши мумкин?

Нега Украинада “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильмини кўриш тақиқланиши мумкин?

Украинада машҳур “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми атрофида тортишув бошланди. Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳага нисбатан Россия билан боғлиқлиги учун санкциялар жорий этиш таклифи илгари сурилган, деб хабар берди украин ОАВ.

Таклифни Украина парламентининг матбуот эркинлиги бўйича қўмитаси раиси Ярослав Юрчишин берган. Унинг таъкидлашича, мультфильмнинг украинча версиясида ҳам Россияга хос империявий ва ҳарбий ғоялар кўзга ташланади.

Депутатнинг фикрича, болалар мультфильмлари Россия томонидан таъсир воситаси сифатида қўлланилаётган бўлиб, кўпчилик ота-оналар интернетда фарзандларига намойиш қилинаётган контентни назорат қилмайди. “Россия контентини тозалаш ва миллий брендларни яратиш вақти келди”, — деган у.

Мутахассислар “Қизалоқ ва маймоқ”да бир қатор тарғиботий белгилар борлигини айтишмоқда: қизалоқ кўпинча жазодан қутулиб кетади ва баъзи саҳналарда Совет даврига хос шляпа кийиб чиқади.

Агар санкциялар тасдиқланса, полиция мультфильмни тақиқланган контентлар қаторига киритиши мумкин.

“The Times” нашри ёзишича, мазкур қаҳрамон Россиянинг “юмшоқ кучи” рамзи сифатида қабул қилиниб, болалар онгида муайян қадриятларни шакллантиришда қўлланилиши мумкин.

Ҳозирча қарор қабул қилинмаган, бироқ муҳокама қизғин кетмоқда. Мультфильмни айримлар безарар деб ҳисобласа, бошқалар уни идеологик таъсир воситаси сифатида кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега Украинада “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильмини кўриш тақиқланиши мумкин?