Оддий ҳуснбузарни сиққан қиз шифохонада операцияга тушди

Россиянинг Архангельск вилоятидаги Котлас шаҳрида яшовчи 28 ёшли қиз кичик ҳуснбузарни сиқиши оқибатида жиддий тиббий муаммога дуч келди. Оддий тери муаммоси билан бошланган ҳолат унинг жарроҳлик амалиётини бошдан кечиришига сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, Алина исмли қиз пешонасида пайдо бўлган ҳуснбузарни мустақил равишда сиқиб ташлаган. Бироқ эртаси куни унинг пешонасида шиш пайдо бўлган. Бир неча кун ичида эса аҳволи оғирлашиб, шиш юзининг бошқа қисмларига ҳам тарқалган.
Шундан сўнг у шифокорларга мурожаат қилган. Тиббий текширувлар натижасида пешонасида йиринг тўплангани аниқланган. Мутахассислар жарроҳлик амалиёти орқали йирингни чиқариб, унга антибиотиклар буюришган. Қиз шифохонага ётқизилган.
Бу ҳақда Россиянинг Shot Telegram каналига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар берди.
Нега ҳуснбузарни сиқиш хавфли?
Мутахассислар ҳуснбузарни қўл билан сиқиш терига зарар етказиши ва бактерияларнинг чуқурроқ қатламларга киришига шароит яратишини таъкидлайди. Бу эса яллиғланиш ва инфекция ривожланишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли мутахассислар ҳуснбузарларни мустақил равишда сиқмаслик, юз терисига тегишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш ва яллиғланиш кучайганда шифокорга мурожаат қилишни тавсия этади.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, арзимасдек кўринган тери муаммосига нотўғри муносабатда бўлиш ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…