Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Қирғизистон ҳукуматини ўлим жазосини қайта тиклаш режасидан воз кечишга даъват этди.
Тюркнинг айтишича, бу каби қатъий чоралар жиноятчилик даражасини камайтирмайди, аксинча инсон ҳуқуқлари тамойилларига зид келади. У Қирғизистонни халқаро мажбуриятларига содиқ қолишга, инсон ҳаёти дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларни янада кучайтиришга чақирди.
Олий комиссар таъкидлашича, ўлим жазоси нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки ахлоқий ва ижтимоий нуқтаи назардан ҳам ножоиз чора ҳисобланади. У бу чора мамлакат имижига ва халқаро майдондаги обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўлим жазоси 2007-йилда расман бекор қилинган эди ва ҳозирда уни қайта жорий этиш масаласи парламент даражасида муҳокама қилинмоқда.
БМТ Қирғизистонга мурожаат қилди: “Ўлим жазосига қайтманг!”
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар