Анқарада президентлар учун янги VIP аэропорт қурилмоқда

1 дақиқа ўқиш383
Анқарада президентлар учун янги VIP аэропорт қурилмоқда

Туркия пойтахти Анқарада жойлашган Этимесгут ҳарбий аэродроми яқин орада мамлакат етакчилари ва хорижий делегациялар учун мўлжалланган махсус VIP аэропортга айлантирилмоқда, деб хабар берди Sözcü нашри.

Маълумотларга кўра, аэропортни қайта қуриш лойиҳаси жуда кенг кўламли бўлиб, у замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган даражада бўлади. Учиш-қўниш йўлаги 3000 метргача узайтирилади, кенглиги эса 60 метрга етказилади. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида 50 та самолётни қабул қила оладиган икки катта перрон қурилиши кўзда тутилган.

Аэропорт асосан президентлар, бош вазирлар ва юқори даражали меҳмонлар ташрифлари учун хизмат қилади. Бу ерда Фахрийлар зали ва 2400 квадрат метрлик Давлат меҳмон уйи қурилаётган бўлиб, у махсус расмий делегациялар ва халқаро саммитлар учун мўлжалланган.

Объект бошқаруви Туркия аэропортлари давлат бошқармасига топширилади, бироқ мулк ҳуқуқи Бош штабда сақланиб қолади. Қайта қуриш ишлари 2026 йил июль ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Шу сана Туркия тарихидаги муҳим воқеа — Türkkuşu Planör мактабининг очилганига 100 йил тўлишига тўғри келади. Ушбу мактаб очилишида ўтган асрда Мустафо Камол Отатурк шахсан иштирок этган эди.

Этимесгут аэродроми тарихан Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий базаларидан бири бўлган, шунингдек, ўқув ва логистика маркази вазифасини бажариб келган. Энди у деярли бир асрдан сўнг яна стратегик аҳамият касб этаётгани билан аҳамиятли. Янги VIP аэропорт Туркия пойтахтининг дипломатик ва протокол салоҳиятини янада мустаҳкамлаши, мамлакатни халқаро миқёсдаги муҳим сиёсий марказлардан бирига айлантириши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?