Тошкент аҳолиси бир ойда фандоматга қанча бўш идиш топширгани маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш6
Тошкент аҳолиси бир ойда фандоматга қанча бўш идиш топширгани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида пластик бутилкалар, шиша идишлар ва алюминий банкаларни махсус автоматларга топшириш орқали даромад олиш мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлашга йўналтирилган ушбу қурилмалар — фандоматлар аҳолига кераксиз идишларни шунчаки ташлаб юбориш ўрнига, уларни фойдага айлантириш имконини бермоқда.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, фандомат бир ой давомида жами 16 581 та бўш идишни қабул қилган. Уларнинг асосий қисмини, яъни 14 899 тасини пластик идишлар ташкил этган. Бундан ташқари, 1 289 та алюминий банка ва 393 та шиша идиш ҳам топширилган.

Қабул қилинган барча идишлар учун аҳолига жами 2,4 миллион сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Фандоматга топширилган ҳар бир идиш учун 150 сўмдан ҳақ ҳисобланади. Шу тариқа, фуқаролар уйда тўпланиб қоладиган бўш идишларни топшириш орқали оз бўлса-да, қўшимча даромад олиши мумкин.

Мазкур ташаббус нафақат аҳолига иқтисодий манфаат келтириш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилади. Чунки пластик, шиша ва металл идишларни алоҳида йиғиш уларнинг қайта ишланишини осонлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, фандоматларни ўрнатиш бўйича тажриба лойиҳаси жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида бошланган эди. Бир ойлик натижалар эса аҳолининг бундай қурилмалардан фойдаланишга қизиқиши борлигини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?