
Ўзбекистон фуқаролари АҚШда эслатиб қоларли тадбир ташкил қилишди. УзА хабарига кўра, АҚШнинг Колумбия округи, Вашингтон шаҳрида LED экранлар билан жиҳозланган махсус реклама юк машиналари ҳаракатланиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи муносабати билан табрик сўзларини намойиш қилмоқда.
Ҳозирда Шавкат Мирзиёев Вашингтонда бўлиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва АҚШ расмийлари иштирокидаги C5+1 платформасининг ўнинчи йиллиги тадбирларида қатнашмоқда. Мазкур реклама юк машиналари акцияси Вашингтон ва Виржинияда яшаётган ватандошларимиз томонидан уюштирилгани таъкидланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар