date

Жанубий Корея собиқ президентига Шимолга ёрдамда айблов қўйилди

Жанубий Корея собиқ президентига Шимолга ёрдамда айблов қўйилди

Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёл атрофидаги сиёсий жанжал яна авж олди. Yonhap агентлигининг маълумот беришича, прокуратура унга нисбатан янги, жиддий айбловларни — ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатиш айбини илгари сурди.

Маълумотларга кўра, айбловларга ўтган йил октябрь ойида Юн Сок Ёл томонидан берилган дронларни учириш буйруғи сабаб бўлган. Терговчилар фикрича, бу ҳаракат Шимолий Кореянинг ҳарбий жавобини қўзғатиш ва кейинчалик мамлакат ичида ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун баҳона яратиш мақсадида қилинган бўлиши мумкин. Дронлардан бири Пхенян яқинида уриб туширилгани айтилмоқда.

Прокуратурадаги махсус гуруҳ дастлаб уни “хорижий тажовузга ундаш” моддаси бўйича жавобгар қилиш имкониятини кўриб чиққан. Бироқ бу ҳолатни исботлаш учун уни душман давлат билан бевосита тил бириктирганини аниқлаш керак бўлади. Шу сабабли, айни пайтда “умумий душманга ёрдам кўрсатиш” моддаси асосида айблов қўйилди.

Бу айбловларга собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва контрразведка хизмати раҳбари Ё Ин Хён ҳам тортилиб, уларга нисбатан ҳам тергов бошланган. Агентлик ёзишича, ушбу модда Жанубий Корея манфаатларига етказилган ҳар қандай ҳарбий зарар учун қўлланиши мумкин бўлиб, айбланувчиларнинг хорижий давлат билан алоқалари исботланиши шарт эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ўтган йили Сеулни варақалар тарқатиш мақсадида чегара орқали дронлар юборганликда айблаганди ва Жанубий Корея дрони қолдиқларини жамоатчиликка кўрсатганди. Сеул томони эса бу айбловларни рад этиб, дронлар парвозини “махфий ҳарбий операция”нинг бир қисми сифатида изоҳлаган.

Юн Сок Ёл 2022 йилда мамлакат раҳбари бўлган, аммо ортидан келган сиёсий тўлқинлар унинг тақдирини ўзгартирди. 2024 йил декабрида Миллий Ассамблея уни қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани учун лавозимидан четлатди. Кейинчалик импичмент тасдиқланди ва у бир неча бор озодликка чиқишга уриниб кўрган бўлса-да, натижасиз якун топган.

Ҳозирда собиқ президентга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда. Корея жамоатчилиги эса бу воқеаларни мамлакат сиёсий тизимидаги янги босқич — жавобгарлик ва шаффофлик синови деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея собиқ президентига Шимолга ёрдамда айблов қўйилди