1 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:15да Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган террорчи Абдулқодир Машарипов Ўзбекистон фуқароси экани тасдиқланди, деб ёзмоқда Кун.кз сайти.
«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, ўзига Абу Муҳаммад Хуросоний лақабини орттирган Абдулқодир Машарипов Фарғонанинг Қўқон шаҳрида рўйхатда турган. У 6 йил муқаддам Ўзбекистондан Афғонистонга ўтган ва шундан кейин ортга қайтмаган. Ушбу шахс террорчилик гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.
Ўзбекистон хавфсизлик хизмати вакиллари Туркия томони билан Абдулқодир Машарипов иши бўйича яқин алоқада экани, террорчининг ҳаракати бўйича терговда мавжуд маълумотларни тақдим этишга тайёрлиги маълум қилинган.
Бундан олдинги хабарларда Машарипов 1983 йилда Ўзбекистонда туғилгани, 4 тилни билиши, Афғонистонда машғулот ўтагани, пухта тайёргарлик кўрган террорчи экани айтилганди. У 2016 йилнинг январида Туркияга кириб келган. Шундан сўнг, Истанбулга келиб, квартира ижарага олган, теракт содир этишдан олдин эса турар-жойини тез-тез ўзгартириб турган.
У Reina тунги клубига уюштирган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланганди.
Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди, аммо биринчи кунларда теракт ижрочисидан дарак йўқ эди.
Аввалига ушбу террорчи Туркиядан чиқиб кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Аммо воқеадан 16 кун ўтгач уни Туркия махсус хизматлари Истанбулнинг Эсонюрт туманидаги квартирадан топишди. У тез орада барча айбловларни тан олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди