Бразилиянинг Натал шаҳрида 18 январда 15 автобус, микроавтобус ва автомобиллар ўтган ҳафта охирида маҳаллий турмадаги тартибсизликлардан кейин у ердаги бир қисм маҳбуслар бошқа турмаларга кўчирилиши эълон қилинган вақтда ёқиб юборилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Наталдаги турмадаги тартибсизликларда 26 киши ўлдирилган, улардан 15 нафари бошидан жудо қилинган. Ғалаённинг кўтарилишига турмадаги икки душман тўда вакилларининг тўқнашуви сабаб бўлган. Гуруҳлардан бири рақиб гуруҳ аъзолари сақланадиган блокка бостириб кирган ва шундан кейин оммавий муштлашув бошланган.
Folha de Sao Paulo порталининг маълум қилишича, учта автобус ва ҳукумат идоралари машинаси йўлда, яна 12 та автобус гаражда ёқиб юборилган. Ҳозирда ҳукумат 220 нафар маҳбуснинг қўчирилиши ва транспорт воситаларининг ёқиб юборилиши орасида алоқа бор-йўқлигини аниқламоқда.
Аввалроқ Бразилия президенти Мишел Темер тўлиб-тошган турмаларга юкламани камайтириш учун 30 та янги ахлоқ-тузатиш муассасаси қуришни режалаштираётганини маълум қилганди. Бу мақсадда 300 млн доллар ажратилиши кўзда тутилган. Қурилажак турмалардан бештаси энг юқори хавфсизлик тизимига эга бўлади, у ерда энг ашаддий жиноятчилар ва наркокартеллар аъзолари сақланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди