
Бразилиянинг марказидаги Гояс штатидаги турмалардан биридан 14 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Globo телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, маҳбуслардан бири қўққисдан қўриқчига ҳужум қилиб, ундан қуролини тортиб олган. Сўнгра бошқа бир қўриқчини турма эшигини очишга мажбур қилган. Қочоқлардан бирортаси ҳали ушланмаган.
Бразилияда 2017 йил боши турмалардаги бир қатор исёнлар билан бошланди. Бразилия
тарихидаги бундай исёнлардан энг йириги Манаус шаҳрида 1 январда юз берди. Ўшанда икки рақиб гуруҳнинг ўзаро ихтилофи сабабли бошланган тартибсизликларда 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Шундан кейин Бразилия ҳукумати ахлоқ-тузатиш муассасаларини ислоҳ қилиш дастурини қабул қилган. Бразилияда аксарият турмалар меъёридан тўлиб-тошган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар