07:41 / 09.02.2017
6 239

Италияда қочқинларга бепул ишлаш таклиф қилинди

Италияда қочқинларга бепул ишлаш таклиф қилинди

Италия ички ишлар вазири Марко Маннити қочқинларга ҳақ тўланмайдиган иш ўринлари тақдим қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Il Sole 24 Ore нашрига таяниб Кун ёзмоқда.

"Қочқин мақомини олиш учун мурожаат қилганлардан Европа жамғармалари молиялаштириши мумкин бўлган жамоатчилик ишларида фойдаланиш керак", деб айтган вазир парламентдаги нутқида.

Унинг айтишича, "бу меҳнат бозорида номутаносиблик яратмайди, чунки бу иш бепулдир". Миннитининг айтишича, Италиянинг ҳар бир вилоятида ватанига қайтарилмоқчи бўлган қочқинлар сақланадиган марказлар очилади. Бундай марказлар 1,6 минггача одамни сиғдира олади.

Вазирнинг таъкидлашича, меҳмондўстлик "чексиз бўла олмайди". "Бошпана ҳақида сўровларни кўриб чиқиш учун кетадиган вақтни қисқартириш керак, икки йил бу бошпана сўраганлар учун ҳам, жамият учун ҳам жуда узоқ вақтдир", деб ўз сўзларини интиҳолади вазир.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг таъкидлашича, Италияга 2016 йилда Ўрта ер денгизи орқали рекорд даражадаги муҳожирлар – 181 мингдан ошиқроқ одам келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда қочқинларга бепул ишлаш таклиф қилинди