date

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

24-декабрга ўтар кечаси Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Ҳодиса Шамсиддин Шоҳин туманида рўй берди. Оқибатда икки нафар тожикистонлик ҳалок бўлди, деб хабар берди Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Афғонистон томондан уч нафар шахс чегара постига бостириб кирган. Улар чегара ходимларининг таслим бўлиш ҳақидаги буйруғига бўйсунмай, қуролли қаршилик кўрсатган. Расмий баёнотга кўра, улар постга ҳужум қилишни режалаштирган.

Жанг натижасида учала шахс зарарсизлантирилган. Ҳодиса жойидан милтиғлар, автоматлар, қўл гранаталари, портловчи моддалар ва бошқа ўқ-дорилар мусодара қилинган. Тўқнашувда Тожикистоннинг “Саричашма” ҳарбий қисмида хизмат қилган 28 ёшли Исматулло Қурбунов ва 33 ёшли Зиребон Наврўзбеков ҳалок бўлган.

Бу сўнгги бир ой ичида содир бўлган учинчи тўқнашув бўлди. Тожикистон “Толибон” раҳбариятини чегара хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара ходимлари мамлакатни ҳимоя қилишда барча имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди