АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия уни АҚШга топшириш масаласини муҳокама қилаётганига доир хабарларга ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг уни президент Дональд Трампга "ҳадя" қилмоқчи экани, Сноуденнинг РФ разведкаси билан умуман алоқаси бўлмаганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Кун ёзмоқда.
"Ниҳоят: менинг Россия разведкаси учун ҳеч қачон ишламаганимни тасдиқлайдиган далил. Ҳеч бир мамлакат ўз айғоқчиларини топширмайди, чунки бошқалар (айғоқчилар) ўзларини навбатдаги деб тушунишади", - деб ёзган Сноуден.
Аввалроқ, NBC телеканали тарқатган хабарга кўра, АҚШ разведкаси Россия махсус хизматлари МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуденни президент Дональд Трампга "ҳадя қилиш" масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотларга эгалигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сноуден – МХАнинг собиқ таҳлилчиси бўлиб, 2013 йилда Америка махсус хизматларининг электрон таъқибларини оммага ошкор қилган эди. Хусусан, унинг қилмишлари натижасида хорижий давлат раҳбарларининг телефон суҳбатлари ноқонуний равишда тинглангани маълум бўлганди. Сноуден АҚШ ҳукумати таъқибидан қочиб, 20дан ортиқ мамлакат ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилган. Россия шулар жумласидан бўлди. 2014 йил 1 августида РФнинг уч йиллик яшаш ва ишлашга рухсат берувчи гувоҳномасини олди. Шундан буён Россияда истиқомат қилади.
АҚШ Сноуденни жосуслик бўйича иккита моддани бузганликда айблайди. Уларнинг ҳар бири учун Эдвардга 10 йиллик жазо чораси қўлланилиши мумкин. АҚШ маъмурияти Сноуденни хоин деб ҳисоблайди ва уни афв этишни истамайди. У Америка миллий хавфсизлиги манфаатларига катта зарар етказган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди