
Туркияда кузатилаётган кучли қор ёғиши ва беқарор об-ҳаво шароити сабабли мамлакатнинг 48 та вилоятида таълим муассасалари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари расман маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2 январ куни Усмония, Сакарья, Коджаели ва Кония вилоятларининг айрим туманларида, шунингдек, Истанбул шаҳрининг Шишли, Сарийер ва Бейкоз туманларида ҳам мактаблар фаолияти тўхтатилди.
Кучли қор ёғиши нафақат таълим жараёнига, балки хавфсизлик ҳолатига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Диёрбакир, Кастамону ва қатор бошқа ҳудудларда қор кўчкиси хавфи юзасидан расмий огоҳлантиришлар эълон қилинган.
Энг оғир ҳолатлардан бири Артвин вилоятида кузатилди. У ерда олти нафар чўпон қор кўчкиси остида қолиб кетган. Қутқарув ишлари натижасида уч киши омон қолган, икки нафари ҳалок бўлган. Яна бир шахсни қидириш ишлари эса об-ҳаво кескин ёмонлашгани сабабли вақтинча тўхтатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.