АҚШ билан чегарада жойлашган Сьюдад-Хуарес шаҳрида жума куни минглаб мексикаликлар “жонли девор”ни ташкил этишди. Бу президент Дональд Трампнинг чегарада девор қуриш борасидаги режаларига қарши норозилик сифатида амалга ошди, деб ёзади Kun.uz сайти.
Акцияда таниқли сиёсатчилар, хусусан Демократик инқилоб партияси асосчиси ва мамлакат президентлигига уч карра номзод Куаутемок Карденас ҳам иштирок этди. Excelsior’нинг таъкидлашича, норозилик намойишига чегара олдидаги Чиуауа штати губернатори Хавьер Корраль, Сьюдад-Хуарес ҳокими Армандо Кабада ва Американинг Эль-Пасо шаҳри ҳокими Оскар Лизерлар ҳам келган.
Намойишчилар қўлида атиргул бўлган, улар гулларни қўшни мамлакат аҳолисига қараб силкитишган. “Биз деворга дўстлик девори билан қарши чиқамиз, турли овозлар битта жойга йиғилса, ягона товуш пайдо бўлади, турли қўллар бир-бири билан боғланса, бу биз биргаликда эканимиздан дарак беради”, - дея маълум қилди Чиуауа губернатори Корраль.
АҚШ ва Мексика муносабатлари Трамп ҳокимият тепасига келгач жиддий равишда кескинлашди. У президентлик лавозимига киришганидан сўнг Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида кўрсатма берди. Трамп Мехико бу қурилишнинг барча сарф-харажатларини қоплаши керак, деб ҳисобламоқда, аммо Мексика президенти буни кескин рад этди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди