
Бугун, 20 февраль тун чоғи Афғонистон шарқидаги Лагмон ҳудудида портлаш юз берди. Натижада камида 10 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўрт киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Синхуа” агентлигига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
“Якшанбадан душанбага ўтар кечаси, Бадпох ҳудудидаги Муруваткашда истиқомат қилувчи оиланинг уйига номаълум киши граната отган”, дейди афғон полицияси нозири. Вафот этганлар орасида аёл ва болалар бўлган, жароҳатланганлар шифохона етказилди.
Теракт тафсилотлари ҳали аниқланмади. Оддий оила аъзоларига тажовуз қилиш, аҳолини қўрқитиш кимга керак эди? Буниси мавҳумлигича қолмоқда. Туман ҳокими Абдул Жабор Наҳими портлаш ҳаракатини уюштирган шахсни қидирувга берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.