Россиялик аёлларнинг фарзанд кўрмаслиги сабаби очиқланди...

2 дақиқа ўқиш1.1K
Россиялик аёлларнинг фарзанд кўрмаслиги сабаби очиқланди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Россияда Давлат думаси ва Жамоатчилик палатаси вакиллари аёлларнинг фарзанд кўрмаслигини моддий етишмовчиликдан кўра маънавий қадриятларнинг йўқлиги ва “очкўзлик” билан изоҳлади.
  • “Аёллар ҳаёт учун” жамғармаси раҳбари Наталя Москвитина абортга ундашни федерал даражада тақиқлаш ва жиноят деб баҳолашни таклиф қилди, ҳозирда Россиянинг 30 та ҳудудида бундай тақиқ амал қилмоқда.

Россияда демографик инқироз фонида аёлларнинг фарзанд кўришдан бош тортиши сабаблари муҳокамаси янги босқичга чиқди. Давлат думаси ва Жамоатчилик палатаси вакиллари "чақалоқсиз ҳаёт"ни танлаётган аёлларни кескин танқид қилиб, бунинг асосий омили моддий етишмовчилик эмас, балки маънавий қадриятларнинг йўқлиги ва "очкўзлик" эканини таъкидлашди.

"Туғишмайди, чунки очкўз": Москвитинанинг кескин фикри

"Аёллар ҳаёт учун" жамғармаси раҳбари Наталя Москвитина конференциядаги чиқишида фарзанд кўришдан воз кечишни объектив қийинчиликлар билан эмас, балки шахсий хусусиятлар билан изоҳлади.

  • Маънавий муносабат: Унинг фикрича, аёллар молиявий муаммо ёки тор уй-жой майдонига баҳона изланиши керак эмас.

  • Очкўзлик айблови: Москвитина руҳонийлардан бирининг "Туғишмайди, чунки очкўз" деган гапини мисол қилиб келтирди. Унинг таъкидлашича, янги туғилган бола инсоннинг бир товоқ шўрвасини еб қўймайди.

Абортга ундаш — жиноят сифатида баҳоланмоқда

Жамоатчилик фаоли ҳомиладорликни тўхтатишни таклиф қилишни федерал даражада тақиқлаш ва буни жиноят деб ҳисоблаш зарурлигини айтди. Ҳозирда Россиянинг 30 та ҳудудида бундай тақиқ кучга кирган. Жумладан, 2025 йил декабрида Мордовияда аёлни абортга ундаган эркак илк бор маъмурий жавобгарликка тортилиб, жаримага тортилди.

Виталий Милонов: "Фарзандсизлик — бу ўлимга йўл"

Давлат думаси депутати Виталий Милонов ҳам фарзанд кўриш масаласи фақат онг ва қалбдаги қадриятларга боғлиқлигини таъкидлади.

  • Қалбдаги бўшлиқ: Депутатнинг фикрича, одамлар пули кўплигидан эмас, балки маънавий бойлигидан туғишади. Фарзанд кўрмасликни эса у "тўғри йўл билан ўлимга кетиш" деб атади.

  • Бахт манбаи: Милоновнинг сўзларига кўра, фарзандлар фаровонлик эмас, балки инсон ҳаётини давом эттирувчи ягона бахт манбаидир.

Тиббий хавфлар ва ижтимоий таклифлар

Мутахассислар аёлларнинг биринчи фарзандни кеч (28-30 ёшда) дунёга келтираётганидан хавотирда. Тиббиёт фанлари доктори Роман Шмаков 35 ёшдан кейин ҳомиладор бўлиш имконияти пасайиб, турли тиббий хавфлар ортишини эслатди.

Шу билан бирга, академик Геннадий Онишенко фақат танқид билан чекланмай, вазиятни ўнглаш учун қуйидагиларни таклиф қилди:

  • Болалар боғчалари ва яслилар тармоғини кенгайтириш;

  • Талаба қизларга энг кам иш ҳақи миқдорида махсус тўловлар жорий этиш.

Бугунги кунда Россия ҳукумати "демографик тешик"ни ёпиш учун нафақат моддий рағбатлантириш, балки мафкуравий босимни ҳам кучайтириш йўлини танлаган кўринади.

Сизнингча, фарзанд кўриш қарорига кўпроқ нима таъсир қилади — давлат томонидан бериладиган моддий ёрдамми ёки инсоннинг шахсий қарашлари?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?