Италия бош вазирининг Олимпиадада ухлаб қолиши жонли эфирда муҳокамаларга сабаб бўлди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Испанияда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ухлаб қолгани билан интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Миландаги “Сан-Сиро” стадионида ўтган тадбир Италиянинг Rai1 телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган бўлиб, у пайтда бош вазирнинг уйқуга кетган лаҳзаси камералар тасвирига тушиб қолган.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Мелони маросим давомида чарчоқ аломатлари билан пассив ҳолатда ўтирган ва бир пайт суянчиқда кўз юмган. Ушбу кадрлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва фойдаланувчилар томонидан турлича баҳоланди — баъзилар буни ҳурматсизлик сифатида кўрса, бошқалар ҳазил билан қарши олди.
Ҳозиргача бош вазирнинг ўзи ва Италия ҳукумати бу ҳолатга расмий муносабат билдирмади.
Қизиғи шундаки, яқинда Италиядаги Сан-Лоренцо-ин-Лучина черковидаги фрескадаги фариштанинг қиёфаси Жоржа Мелонига ўхшаб кетиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. У ҳолатда ҳам расмийлар бу ўхшашлик тасодифийлигини таъкидлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!