date

Муҳаммад Салоҳ мотамда: футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган

Муҳаммад Салоҳ мотамда: футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган

“Ливерпуль”нинг энг таниқли ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ оиласида оғир йўқотиш юз берди. Журналист Исмаил Маҳмуд тарқатган маълумотга кўра, футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирча қўшимча тафсилотлар берилмаган. Шунинг учун Салоҳ яқин кунларда бобосининг жанозасида қатнашиш учун “Ливерпуль” қароргоҳини вақтинча тарк этиши эҳтимоли бор. Бундай пайтда футбол эмас, аввало инсон туриши тушунарли.

Айни дамда мерсисайдликлар учун тақвим ҳам “зич” келяпти. Якшанба куни “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди эса Арне Слот шогирдларини қисқа вақт ичида яна икки жиддий беллашув кутиб турибди: Премьер-лигада “Сандерленд”га қарши баҳс, Англия кубогида эса “Брайтон” билан тўқнашув.

Маълумот учун, 2025–2026 йилги мавсумда 33 ёшли Салоҳ барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ҳамда 6 та голли узатма қайд этган.

Ҳозир энг асосийси — Муҳаммадга сабр. Жамоа ҳам, мухлислар ҳам бу ҳолатни тўғри қабул қилиши керак: баъзан энг кучли “камбек” — оиланг ёнида туриш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Муҳаммад Салоҳ мотамда: футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган