Алексей Навальний эпибатидин заҳари билан ўлдирилгани аниқланди

1 дақиқа ўқиш306
Алексей Навальний эпибатидин заҳари билан ўлдирилгани аниқланди

Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальнийнинг оила аъзолари унинг вафотидан сўнг хорижга олиб чиқилган биоматериалларда эпибатидин моддаси аниқланганини маълум қилди. Ушбу намуналарни таҳлил қилган бир неча мустақил лабораториялар экспертлари бир хил хулосага келишган. Бу ҳақда The Insider нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия лабораториялари Навальнийнинг биоматериалларини текшириб, бу борада Мюнхен хавфсизлик конференциясида қўшма баёнот беришни режалаштирмоқда.

Эпибатидин — кучли нейротоксин бўлиб, дастлаб Жанубий Америкадаги Epipedobates tricolor турига мансуб дарахт қурбақаси терисидан ажратиб олинган. Кейинчалик у сунъий йўл билан ҳам синтез қилинган. Бу модда асаб тизимидаги рецепторларга таъсир қилиб, танада увишиш, фалажлик ва нафас олишнинг тўхташига олиб келиши мумкин.

“The Insider”га кўра, Навальнийда кузатилган аломатлар айнан эпибатидин таъсирига мувофиқ келган. Уни даволаган реаниматолог шифокор Александр Полупан ҳам очиқ манбалардаги белгилар ушбу заҳар таъсирига тўлиқ мос эканини таъкидлаган.

2025 йил сентябр ойида Юлия Навальная Навальний вафотидан сўнг унинг жамоаси биологик материал намуналарини олиб, хорижий лабораторияларга юборган эди. Мустақил лабораториялар бу намуналарда заҳарланиш эҳтимолини тасдиқлаган.

Юлия Навальная эрининг заҳарлангани бўйича аниқ далиллар мавжудлигини ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини очиқ баёнот қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?