date

Али Ларижоний АҚШ билан музокара бўлмаслигини айтди

Али Ларижоний АҚШ билан музокара бўлмаслигини айтди

Эрон можаро кескинлашганидан кейин АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний маълум қилди.

У АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон етакчилари музокараларни бошлашга урингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Ларижонийнинг таъкидлашича, Теҳрон Оқ уй билан янги мулоқот йўлларини очиш имкониятини ҳам кўриб чиқмаяпти.

Ларижоний X ижтимоий тармоғидаги хабарида позициясини қатъий баён қилди: "Биз Қўшма Штатлар билан музокаралар олиб бормаймиз", деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча Доналд Трамп The Atlantic нашрига берган шарҳида Эрон томони мулоқотни қайта тиклашни истагани ва у музокараларга рози бўлганини айтган эди.

"Улар гаплашишни хоҳлашади ва мен гаплашишга рози бўлдим, шунинг учун мен улар билан гаплашаман. Улар буни олдинроқ қилишлари керак эди. Улар илгари жуда амалий ва бажариш осон бўлган нарсани беришлари керак эди. Улар жуда узоқ кутушди", деган АҚШ президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Али Ларижоний АҚШ билан музокара бўлмаслигини айтди