date

Пентагон тан олди: Shahed дронларига қарши кураш қийин кечмоқда

Пентагон тан олди: Shahed дронларига қарши кураш қийин кечмоқда

АҚШ мудофаа вазирлиги Эроннинг Шаҳед туридаги камикадзе дронларига қарши курашишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. The Atlantic нашрининг ёзишича, Пентагон раҳбарияти ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда ушбу дронларни зарарсизлантириш учун ҳали ҳам арзон ва самарали воситалар йўқлигини тан олган. Асосий муаммо шундаки, арзон ва оммавий қўлланиладиган дронларни уриб тушириш учун жуда қиммат турадиган ҳаво мудофаа ракеталаридан фойдаланишга тўғри келмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат ресурсларнинг тез тугашига ва мудофаа тизимларининг ҳаддан ташқари юкланишига олиб келади. "Арзон ҳужум"га "қиммат жавоб" бериш стратегияси узоқ муддатли истиқболда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Ҳозирги кунда АҚШ ва Исроил каби давлатлар айнан шу номутаносиблик туфайли катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Дронлар сони ортиб бораётган бир пайтда, уларни ҳар сафар қимматбаҳо тизимлар билан тўхтатиш ҳарбий захираларни тезда сўриб олади.

Вазиятдан чиқиш учун АҚШ ҳарбий доктринасини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда. Эндиликда асосий эътибор дронларга қарши курашувчи махсус дронлар, радиоэлектрон кураш воситалари ва мобил зенит гуруҳларини ривожлантиришга қаратилмоқда. Агар яқин келажакда арзон ва оммавий қарши чоралар ишлаб чиқилмаса, Шаҳед каби дронлар ҳаво мудофаа тизимларини чарчатишда ва ҳарбий бюджетни сезиларли даражада камайтиришда давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Пентагон тан олди: Shahed дронларига қарши кураш қийин кечмоқда