АҚШ илк бор барча стратегик бомбардимончиларини жангга сафарбар қилди

АҚШ тарихда илк марта ўзининг барча асосий стратегик узоқ масофали бомбардимончи самолётларини бир вақтнинг ўзида жанговар ҳаракатларга жалб этди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эронга қарши амалга оширилаётган ҳарбий амалиётда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг қудратли стратегик авиацияси — B-2 Spirit, B-1 Lancer ва B-52 Stratofortress бомбардимончилари иштирок этмоқда. Ушбу уч турдаги самолётлар АҚШнинг узоқ масофадан аниқ ва кучли зарба бериш имкониятига эга асосий зарба берувчи ҳаво кучларидан ҳисобланади.
Нашрнинг ёзишича, мазкур самолётлар одатда турли операцияларда алоҳида ёки чекланган тарзда қўлланади. Бироқ бу сафар уларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида жанговар операцияга жалб этилгани Вашингтоннинг минтақадаги ҳарбий босимни сезиларли даражада кучайтирганини кўрсатади.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, стратегик бомбардимончиларнинг бундай миқёсдаги сафарбарлиги АҚШ томонидан юборилган жиддий сиёсий ва ҳарбий сигнал сифатида баҳоланмоқда. Бу эса Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!