АҚШ Россияни Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақидаги разведка маълумотларини бермасликка чақирди

1 дақиқа ўқиш419
АҚШ Россияни Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақидаги разведка маълумотларини бермасликка чақирди

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россияни Эронга Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектлари ҳақидаги разведка маълумотларини бермасликка чақирди. У бу ҳақда президент Доналд Трамп самолёти бортида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилган.

Уиткоффнинг айтишича, агар Москва Теҳронга қандайдир ёрдам кўрсатаётган бўлса ҳам, бу сезиларли натижа бермаётгани кўринмоқда. У сўнгги ҳафтадаги воқеаларни мисол қилиб келтириб, Эрон маълумот олаётган бўлса ҳам, бундан амалий фойда кўрмаётганини таъкидлаган.

Доналд Трамп эса Россиянинг можаро атрофидаги эҳтимолий ролига муносабат билдириб, АҚШ Эроннинг ҳарбий салоҳиятини аллақачон издан чиқарганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Теҳронга узатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборот ҳам энди катта аҳамият касб этмайди.

Аввалроқ CNN ўз манбаларига таяниб, Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақида маълумот бераётгани юзасидан хабар тарқатган эди. Айнан шу фонда Вашингтондан янграган баёнотлар Москва ва Теҳрон ўртасидаги эҳтимолий ҳамкорлик масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?