date

Путин Трампга Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш бўйича таклифлар етказди

Путин Трампга Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш бўйича таклифлар етказди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги суҳбатга доир айрим тафсилотларни маълум қилди. Унинг айтишича, Россия раҳбари АҚШ президентига Эрон атрофида юзага келган инқирозни юмшатиш ва уни сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича ўз таклифларини етказган.

Песковга кўра, Трамп суҳбат давомида Путиндан Украина можаросини ҳал қилиб беришни сўрамаган. Шу билан бирга, Кремль вакили Украина масаласида уч томонлама музокаралар форматини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, мазкур можаронинг имкон қадар тезроқ тугашидан барча манфаатдор.

Айни пайтда, Украина бўйича навбатдаги уч томонлама музокараларнинг қачон ва қаерда ўтиши ҳозирча аниқ эмас. Песков бу борада ҳали якуний келишув бўлмаганини билдирган.

Кремль вакили, шунингдек, Россия Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтиришга ёрдам беришга тайёр эканини қайд этди. Бироқ бу йўналишда натижага эришиш учун кўплаб томонлар билан мувофиқлашув зарурлиги алоҳида урғуланган.

Шунингдек, Песковнинг айтишича, Путин ва Трамп мулоқоти чоғида АҚШнинг Россия нефтига нисбатан санкциялари мавзуси батафсил муҳокама қилинмаган. Аввалроқ Доналд Трамп ушбу суҳбат яхши руҳда ўтганини айтиб, Путин Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Путин Трампга Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш бўйича таклифлар етказди