date

АҚШ Можтаба Хоманаий ҳақида маълумот берганга 10 млн доллар мукофот эълон қилди

АҚШ Можтаба Хоманаий ҳақида маълумот берганга 10 млн доллар мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий ҳамда мамлакатнинг яна бир қатор юқори лавозимли амалдорлари ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион доллар миқдорида мукофот ваъда қилганини маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, эълон қилинган рўйхатда жами 10 нафар шахс мавжуд бўлиб, улардан олтитасининг исми очиқ тарзда тилга олинган. Қидирувдаги шахслар орасида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний ҳам бор. У яқинда Теҳрон марказида ўтказилган митингда кўрингани қайд этилган.

АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, мазкур шахслар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) нинг турли бўлинмаларига раҳбарлик қилади. Вашингтон бу тузилмани халқаро террорчилик фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларни режалаштириш ва амалга оширишда айблаб келади.

Маълумотлар АҚШнинг Rewards for Justice дастури доирасида қабул қилинади. Ушбу дастур қидирувдаги шахсларни қўлга олиш ёки уларни жавобгарликка тортишга ёрдам берадиган муҳим маълумотлар учун пул мукофоти беришни назарда тутади.

Давлат департаменти баёнотида қайд этилишича, берилган маълумотлар нафақат мукофот пули, балки зарурат туғилганда релокатсия қилиш имкониятини ҳам тақдим этиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Можтаба Хоманаий ҳақида маълумот берганга 10 млн доллар мукофот эълон қилди