Трамп Ҳиллари Клинтоннинг Россия билан алоқаларини текширишга чақирди

  • 28 март 2017, 11:25
  • 5 948
  • Дунё
  • Трамп Ҳиллари Клинтоннинг Россия билан алоқаларини текширишга чақирди
    АҚШ президенти Дональд Трамп разведка бўйича вакиллик палатаси қўмитаси Ҳиллари Клинтон ва Демократик партиянинг бошқа бир қатор вакилларининг Россия билан алоқасини текшириши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда республикачи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

    «Нега разведка бўйича вакиллик палатаси қўмитаси Билл ва Ҳилларининг ураннинг каттагина қисми Россияга кетишига имкон берган битим, Ҳилларининг ‘қайта йўлга қўйиши’, унинг Россия ва Подестанинг (Ҳиллари Клинтон сайлов штаби бошлиғи) Россия компаниясига нисбатан мақтовини текширмайди», — деб ёзди Трамп.

    Республикачи Трампнинг Россия билан алоқалари ёлғон эканлигини яна бир марта таъкидлаб ўтди.

    Трамп президентлик кампанияси давомида ҳам рақиби Ҳиллари Клинтонни АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаб турган 2009—2013 йилларда Америка уранининг 20 фоизини Россияга беришда айблаган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трамп Ҳиллари Клинтоннинг Россия билан алоқаларини текширишга чақирди