date

Трамп урушни яқин ҳафталарда якунламоқчими?

Трамп урушни яқин ҳафталарда якунламоқчими?

АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон билан можаронинг узоқ давом этишини истамайди ва уни яқин ҳафталар ичида тугатишни режалаштирмоқда. Wall Street Journal нашри хабарига кўра, Трамп маслаҳатчиларига бу можаро "якуний босқичга кирганини" билдирган.

Маълум қилинишича, Оқ уй 4–6 ҳафталик аниқ муддатни белгилаб, шу доирада ҳаракат қилмоқда. Ҳатто май ойи ўрталарида Хитой етакчиси Си Сзинпин билан учрашувга қадар урушни якунлаш мақсад қилинмоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон етакчилиги музокараларга қизиқмоқда, аммо ички босим ва хавф сабабли буни очиқ айта олмайди. У ҳатто Эрон элитасининг "ўз халқидан ҳам, АҚШдан ҳам қўрқаётгани"ни таъкидлаган.

Нашр муаллифлари бу баёнот бир неча муҳим жиҳатни очиб беради, жумладан: АҚШ урушнинг чўзилишини истамайди – бу иқтисодий босим, нефть нархлари ва ички сиёсий рейтинглар билан боғлиқ. Шунингдек, расмий Таҳрон музокараларни инкор қилаётган бўлса-да, Вашингтон дипломатик йўлни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп урушни яқин ҳафталарда якунламоқчими?