Маҳачқалъада кучли ёмғирлардан сўнг турар жой биноси қулаб тушди

1 дақиқа ўқиш9K
Маҳачқалъада кучли ёмғирлардан сўнг турар жой биноси қулаб тушди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Доғистон пойтахти Маҳачқалъа шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатидаги сув тошқинлари сабаб уч қаватли турар жой биносининг пойдевори ювилиб, бино қулаб тушди.
  • Айвазовский кўчасида қулаш хавфи сақланаётган тўртта кўп қаватли уй қуршаб олиниб, уларда яшовчи 300dan ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
  • Ёмғир оқибатида турар жой биносига туташтириб қурилган қўшимча бино ҳам қулаган, аммо ҳеч ким жабрланмаган.

Доғистоннинг пойтахти Маҳачқалъа шаҳрида кучли ва тўсатдан юзага келган ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Айниқса, уч қаватли турар жой биносининг пойдевори ювилиб кетди ва бино қулаб тушиши орқали аҳолида катта хавотир уйғотди.

Шаҳар маъмурияти маълум қилишича, Айвазовский кўчасидаги “қулаш хавфи сақланаётган” тўртта кўп қаватли уй атрофига хавфсизлик чоралари кўрилган ва улар қуршаб олинган. Ушбу биноларда яшовчи 300дан ортиқ аҳоли фавқулодда ҳолатлар туфайли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

“Аҳолининг бир қисми вақтинчалик жойлаштириш пунктларига олиб кетилади, уларга зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилади. Қолганлар эса қариндошлари уйларига вақтинча жойлаштирилмоқда,” – деди шаҳар матбуот хизмати.

“Интерфакс” агентлигига кўра, Айвазовский кўчасидаги турар жой биноларидан бирига туташтириб қурилган қўшимча бино ҳам ёмғир оқибатида қулаган. Аммо ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда бир неча кўп қаватли уй аҳолиси сув босиш хавфи туфайли эвакуация қилинмоқда.

Шимолий Кавказда март ойи охиридан бери катта ёмғирлар ва сув тошқинлари кузатилмоқда. Энг кўп зарар Доғистонда рўй берган: ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолган, автомобил йўллари ҳаракат учун ёпиқ, темир йўллар шикастланган. Маҳачқалъада кўплаб кўчалар сув билан тўлиб, транспорт ҳаракати тўхтатилган. Шу билан бирга, Чеченистонда ҳам қатор кучли ёмғирлар ва ер кўчкилари 17та кўприкқа зарар етказган, ўнлаб уйлар вайрон бўлган.

Ҳозирда шаҳар маъмурияти ва қутқарув хизматлари сув босиш ҳудудларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва зарарни минималлаштириш учун доимий назорат олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?