Истанбулда етти қаватли бино қулаб тушди, беш киши ҳалок бўлди

Истанбулда етти қаватли бино қулаб тушди, беш киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳри Малтепе туманида етти қаватли турар жой биносининг қуйи уч қавати қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 10 киши вайроналар остидан тирик қутқарилди.

Воқеа 8 октябрь куни эрталаб Жевизли маҳалласидаги Доғу кўчасида содир бўлган. Бинонинг пастки қаватлари номаълум сабабга кўра қулаб тушган. Шундан сўнг ҳодиса жойига қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари етиб келган.

Қутқарув ишлари давомида вайроналар остидан 10 киши тирик олиб чиқилган. Дастлаб икки кишининг жасади топилган бўлса, кейинчалик яна уч кишининг жасади аниқланган. Ҳалок бўлганлар орасида беш ёшли қиз ҳам бор.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) мувофиқлаштирган қутқарув-қидирув ишлари якунланган. 10 октябрь куни вайроналарни олиб ташлаш ишлари ҳам тугаллангани хабар қилинди.

Ҳодиса юзасидан тергов бошланган. Дастлабки хабарларда бинонинг қулаш сабаби номаълум экани айтилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар