Қатарга ёғоч етказиб бериш нархи уч баробарга ошди

Минтақадаги ҳарбий кескинлик сабабли Австриядан Қатарга ёғоч етказиб бериш йўналишлари ўзгарди. Логистиканинг мураккаблашуви натижасида контейнер ташиш харажатлари 1100 доллардан 3600–5000 долларгача кўтарилиб, уч баробарга ошди. Бу вазият етказиб бериш муддатларининг чўзилишига ва Қатардаги қурилиш лойиҳаларининг секинлашишига олиб келиши мумкин.
Австриядан Қатарга қурилиш учун етказиб берилаётган ёғоч маҳсулотлари нархи кескин ошди. Бунга минтақадаги ҳарбий кескинлик, хусусан Эрон билан боғлиқ вазият сабаб бўлиб, юк ташиш йўналишлари тубдан ўзгаргани таъсир кўрсатмоқда.
Аввал ёғоч маҳсулотлари тахминан 45 кун ичида Ҳурмуз бўғози орқали етказилган бўлса, ҳозирда хавфсизлик нуқтаи назаридан кемалар БААнинг Ҳор-Факкан портига йўналтирилмоқда. У ердан юклар қуруқлик орқали Абу-Дабига етказилиб, сўнг яна қайта юкланиб Доҳага жўнатилмоқда.
Мазкур айланма логистика йўли натижасида ҳар бир контейнерни етказиб бериш харажатлари 1100 доллардан 3600–5000 долларгача ошган. Бу эса уч баробардан ортиқ қимматлашувни англатади.
Мутахассисларнинг фикрича, нархларнинг кескин ошиши ва етказиб бериш муддатининг яна бир неча ойга чўзилиши Қатардаги қурилиш лойиҳаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.































Изоҳлар 0
…