Эквадордаги черковда ибодат вақтида кутилмаган фожиа: руҳоний хоч қулашидан ҳалок бўлди

2026 йил 17-октябрь куни Эквадорнинг Гваякил шаҳридаги Perpetuo Socorro черковида ибодат маросими вақтида фожиали ҳодиса юз берди. Руҳоний Patricio Alfredo Sánchez Molinari қурбонгоҳ олдида турганида, унинг ортидаги деворга ўрнатилган катта ёғоч хоч узилиб тушди.
Воқеа маросим жонли эфир орқали намойиш этилаётган пайтда содир бўлган. Тарқалган видеода хочнинг кутилмаганда қулаб тушгани, черковга ташриф буюрганлар эса руҳонийга ёрдам беришга шошилгани акс этган. Йиғилганлар тез ёрдам чақиришни ҳам сўраган.
Кейинчалик Гваякил архиеписклиги руҳоний Patricio Алфредо Сáнчез Молинарининг вафот этганини тасдиқлади. Диний ташкилот марҳумнинг яқинлари ва черков жамоасига ҳамдардлик билдирди.
Ҳозирча ёғоч хочнинг нима сабабдан қулаб тушгани ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса тафсилотлари ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.































Изоҳлар 0
…