09:15 / 09.04.2017
6 257

Швеция бош вазири терактда қўлланган машинадаги бомбадан 400 метр нарироқда бўлган


Швеция бош вазири Стефан Лёвен 7 апрелда маҳаллий қақт билан соат 22.00ларда шу куннинг ўзида кундузи содир этилган теракт жойига қурбонлар хотирасига гуллар қўйишга келган. Лёвен терактда қўлланган юк машинаси ичида ундан кейинроқ топилган бомбадан бор-йўғи 300-400 метр нарироқда бўлган. Бу ҳақда SVT телеканали полициядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Полициядаги манбанинг айтишича, бош вазир воқеа жойига келганда юк машинасидаги портловчи қурилма ҳали топилмаган бўлган ва машинанинг ичида қолган. Унинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари бомбани бош вазир ташрифидан бир неча соатдан кейингина аниқлашган.

Манбанинг таъкидлашича, бош вазир ичида портловчи қурилма бўлган юк машинасидан 300-400 метр нарироқда бўлган ва бу ҳуқуқ-тартибот идоралари "бўлиб ўтган воқеанинг жиддийлигини охиригача тушуниб етмаганларидан" дарак беради.

Аввалроқ Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юк машинаси ичида портловчи қурилма бўлган сумкани топишгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрелда кундузи Стокҳольмдаги Сергельсторг майдонида юк машинаси ҳайдовчиси машинасини одамлар устига бостириб борган. Машина универмагга урилиб, ёниб кетган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ушланган. У 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Унга нисбатан теракт амалга ошириш айби қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция бош вазири терактда қўлланган машинадаги бомбадан 400 метр нарироқда бўлган