АҚШ Green Card олиш истагидаги хорижликларга янги талаб қўйди

АҚШда Green Card олиш тартибига оид янги қоида эълон қилинди. Эндиликда иммиграцион мақомини ўзгартирмоқчи бўлган хорижликлар аризани АҚШ ичида эмас, балки ўз давлатида туриб топшириши керак бўлади.
АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати маълумотига кўра, аризалар Давлат департаментининг расмий сайти орқали хориждан юборилиши лозим. Мамлакатда вақтинча бўлиб турган ва доимий яшаш ҳуқуқини олишни истаган шахслар эса ватанига қайтиши талаб қилинади.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти бу қарор иммиграция тизимини қонуний тартибда юритиш ва мавжуд бўшлиқлардан фойдаланиш ҳолатларини камайтиришга қаратилганини билдирди.
Бироқ мигрантлар ва қочқинларга ёрдам берувчи HIAS ташкилоти ушбу сиёсатни танқид қилди. Уларнинг фикрича, янги тартиб одам савдоси қурбонлари ва зўравонликдан қочган болалар учун хавф туғдириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!