Севги учун кеч эмас: Бразилияда 70 ёшли аёл илк бор севгилисини учратиб, турмуш қурди

Бразилияда 70 ёшигача ҳеч қачон романтик муносабатларда бўлмаган аёлнинг ўзидан 14 ёш катта эркакка турмушга чиқиши кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Унинг ҳаётий ҳикояси севги учун ҳеч қачон кеч эмаслигини яна бир бор намоён этди.
Мария Лусия дос Сантос ва 84 ёшли Клементе дос Сантос ўзлари яшайдиган ҳудуддаги кексалар марказида танишишган. Дастлаб оддий танишувдан бошланган муносабат вақт ўтиши билан самимий туйғуларга айланган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, улар биргаликда рақс кечаларига қатнашиб, тобора яқинлашиб боришган. Шу тариқа, икки инсон ўртасида муҳаббат пайдо бўлган ва улар ҳаётларини бирлаштиришга қарор қилишган.
Мария ёшлигида роҳиба бўлиш ҳақида ҳам ўйлаган. Бироқ кейинчалик бошқа йўлни танлаб, узоқ йиллар давомида оиласига ғамхўрлик қилган ва ёлғиз яшаган. У 70 ёшида илк бор чинакам романтик муносабатларни бошдан кечириб, янги ҳаёт саҳифасини очган.
Жуфтликнинг тўйи май ойида бўлиб ўтган. Маросимда уларнинг яқинлари, оила аъзолари ва дўстлари иштирок этган. Бу ҳақдаги лавҳа Бразилия телевидениесида намойиш этилгач, воқеа кўплаб инсонларнинг эътиборини қозонган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари жуфтликнинг ҳикоясини илиқ кутиб олиб, севги ёшга боғлиқ эмаслиги ва инсон ҳаётининг исталган босқичида бахтини топиши мумкинлигини таъкидлашган.
Бу воқеа ҳаётда янги бошланишлар учун ҳеч қачон кеч эмаслигини эслатиб туради.































Изоҳлар 0
…