15:52 / 22.04.2017
7 236

Дунёдаги саккизта энг нуфузли махсус топшириқли гуруҳ

Дунёдаги саккизта энг нуфузли махсус топшириқли гуруҳ
Нуфузли махсус топшириқли гуруҳ – бу исталган мамлакат армиясидаги энг кўп шуғулланган ҳамда энг нучли бўлинмалардан бири. Махсус топшириқли гуруҳлар бошқа аскарлар боришга ҳам қўрқадиган ерларга йўл олади, эҳтимолий таҳдидларни аниқлашади, стратегик нишонларни йўқотишади ҳамда жуда жасоратли қутқарув миссияларида иштирок этишади. Дунёдаги энг нуфузли саккизта махсус топшириқли гуруҳ ҳақидаги маълумот Business Insider мақоласида берилди. Уни Independent нашри ҳам ўз саҳифаларида эълон қилди деб ёзади Кун нашри.

“Улар яхшиларнинг энг яхшиси. Гарчи бу қуролланган бўлинмаларни бир-бири билан таққослаш мушкул бўлса-да, баъзи гуруҳлар амалга оширган ишлари ва бажарган миссиялари сабаб бошқаларидан устун туради”, - дейилади мақолада.

Бундай аскарлар қаттиқ машқлардан ўтказилади. Мамлакат армияси сони унинг самарадорлигига кафолат бера олмайдиган дунёда, айнан шу бўлинмалар белгиланган топшириқни аниқ ва самарали бажаришни ўз зиммасига олади.

Нашр махсус топшириқли гуруҳларнинг қуйидаги рейтингини таклиф этди:


8. Special Services Group (Алоҳида топшириқларни бажарувчи гуруҳ), Покистон.


7. Unidad de Operaciones Especiales (Махсус амалиётлар бўлинмаси), Испания.


6. "Альфа" махсус бўлинмаси, Россия.


5. National Gendarmerie Intervention Group (Миллий жандармерия алоҳида гуруҳи), Франция.


4. "Сайерет Маткаль", Исроил.


3. Special Air Service (Алоҳида ҳаво гуруҳи), Буюк Британия.


2. Special Boat Service (Алоҳида қайиқ гуруҳи), Буюк Британия.


1. Navy SEALs (инглизчадан Sea, Air and Land - "денгиз, ҳаво ва ер"), АҚШ. Шунингдек, улар seal сўзи билан муштарак бўлган “денгиз мушукчалари” сифатида ҳам машҳурлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги саккизта энг нуфузли махсус топшириқли гуруҳ