Жанжаллашаётган ота-онасини ажратмоқчи бўлаётган суғур боласи тармоқларда илиқ фикрларга сабачи бўлди!

Ижтимоий тармоқларда суғурлар оиласи акс этган қизиқарли видео кенг тарқалди. Кадрларда икки катта суғур ўзаро жанжаллашаётгани, уларнинг боласи эса ота-онасини ажратишга ҳаракат қилаётгани кўринади.
Кичик суғур уларнинг орасига кириб, жанжални тўхтатишга уринган. У гоҳ бир томонга, гоҳ иккинчи томонга ўтиб, катта суғурларни бир-биридан узоқлаштирмоқчи бўлган. Бу жараён тасодифан камерага тушириб олинган.
Видео тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тезда тортди. Изоҳларда кўпчилик суғур боласининг ҳаракатини илиқ қабул қилиб, "Ҳайвонлар ҳам ақлли", "Бунча ёқимли манзара" деган фикрларни қолдирган.
Қисқа лавҳа ҳайвонлар орасидаги муносабатлар ҳам одамларга таниш ҳолатларни эслатиши мумкинлигини кўрсатди. Суғур боласининг ота-онаси ўртасидаги жанжалга аралашиши эса видеонинг энг кўп муҳокама қилинган қисми бўлди.































Изоҳлар 0
…