Каспий денгизида сув сатҳи тез суръатларда пасаймоқда

Каспий денгизида сув сатҳи тез суръатларда пасаймоқда. БМТ баҳоларига кўра, яқин ўн йилликларда дунёдаги энг йирик кўллардан бири сезиларли даражада сайозлашиши мумкин.
Мутахассислар бу жараён бутун минтақанинг табиати ва иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда. Айниқса, балиқчилик, транспорт ва қирғоқбўйи ҳудудлари хавф остида қолиши мумкин.
Сув сатҳининг камайиши ноёб балиқ ва ҳайвон турлари яшаш муҳитига ҳам таҳдид солмоқда.
Агар бу ҳолат давом этса, унинг оқибатлари Каспийбўйи давлатларида яшовчи миллионлаб одамларга ҳам таъсир қилиши мумкин.





























Изоҳлар 0
…