Япония­да битта айиқ сабабли 94 та мактаб ёпилди

Япония­да битта айиқ сабабли 94 та мактаб ёпилди

Маҳаллий ҳокимият бу қарорни шаҳар ҳудудида илгари учрамаган Осиё қора айиғининг пайдо бўлгани учун қабул қилган.

Утсуномия Токиодан 100 километр шимолда жойлашган бўлиб, унда 500 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳайвон илк бор 6 июн куни шаҳар боғи яқинида кўринган, эртаси куни эса кузатув камералари айиқни марказий кўчаларда қайд этган. Кейинроқ у турар жой даҳаларида ҳам кўриниш берган. 8 июн куни айиқни шаҳар марказидан икки километр узоқликдаги саноат ҳудудида кўришган.

Полиция ва овчилар айиқни қидиришни давом эттирмоқда. Шаҳар хизматлари овоз кучайтиргич ўрнатилган машиналарда кўчаларни айланиб, аҳолини хавфдан огоҳлантиряпти. Расмийлар фуқаролардан эшик ва деразаларни қулфлашни, йиртқичга яқинлашмасликни ва унга дуч келганда биноларга яширинишни сўрамоқда.

Бу йил Японияда айиқларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ 50 мингга яқин ҳолат қайд этилди. Бу мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, уларнинг одамларга ҳужумлари сони ҳам ортмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар