Покистондаги шахтада кучли портлаш 32 кончининг умрига зомин бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Soraнге кўмир конида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 32 нафар кончи ҳалок бўлди. Ал Жазеера хабарига кўра, 30 июл куни содир бўлган ушбу бахциз ҳодисага шахта ичида метан газининг тўпланиши сабаб бўлган ва портлаш пайтида кон ичида 36 нафар ишчи бўлган. Ҳодисадан сўнг бошланган қутқарув ишлари ва текширувлар давом етмоқда, бироқ масъуллар тирик қолганларни топиш еҳтимоли жуда камлигини билдирган.
Покистоннинг Балужистон вилоятида жойлашган кўмир конида юз берган кучли портлаш камида 32 нафар кончининг ҳаётига зомин бўлди. Фожиа юзасидан қутқарув ишлари ҳамда текширув давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб Al Jazeera хабар берди.
Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 30 июль куни Кветта шаҳри яқинидаги Соранге кўмир конида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга шахта ичида метан газининг тўпланиши сабаб бўлган.
Вилоят табиий офатларни бошқариш бошқармаси расмийсининг билдиришича, қутқарувчилар дастлаб 29 нафар кончининг жасадини ер юзасига олиб чиққан. Кейинчалик шахта ичида яна уч нафар ҳалок бўлган ишчининг жасади аниқланган.
Ҳодисадан 12 соатдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, қутқарувчилар қидирув ишларини тўхтатмаган. Бироқ масъуллар тирик қолганларни топиш эҳтимоли жуда кам эканини билдирмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган пайтда шахта ичида 36 нафар кончи иш олиб бораётган бўлган. Кучли зарба натижасида бир-бирига яқин жойлашган икки шахтага ҳам жиддий зарар етган.
Мутахассислар қайд этишича, Покистоннинг кўмир қазиб олиш соҳасида, айниқса Балужистон вилоятида, хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилмаслиги оқибатида бундай фожиалар тез-тез содир бўлади. Хусусан, вентиляция тизимининг етарли эмаслиги, газ назорати механизмларидаги камчиликлар ҳамда меҳнат хавфсизлигига оид чораларнинг тўлиқ таъминланмагани асосий омиллар сифатида кўрсатилмоқда.
Шунга қарамай, Балужистондаги минглаб аҳоли паст иш ҳақи ва юқори хавфга қарамасдан, тирикчилик манбаи сифатида айнан кўмир саноатида меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда.






























Изоҳлар 0
…