Хоманаий дафн маросими саналари эълон қилинди

Эрон олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимлари санаси расман маълум қилинди. Хабарларга кўра, хайрлашув тадбирлари жорий йил 4 июльдан 9 июльгача давом этади. Бу ҳақда SNN маълум қилди.
Маълум қилинишича, маросим 4 июль куни Теҳрон шаҳридаги Имом Хомейний жоме масжидида бошланади. Шундан сўнг бир неча кун давомида мамлакатнинг йирик шаҳарлари — Теҳрон, Қум ва Машҳадда мотам тадбирлари ҳамда оммавий юришлар ўтказилиши режалаштирилган.
Якуний маросим 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни мотам юришидан сўнг марҳумнинг жасади Имом Ризо мақбараси ҳудудига дафн этилади.
Али Хоманаий жорий йил 28 феврал куни ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг вафот этганига уч ойдан ортиқ вақт бўлди.
Шундан сўнг Эроннинг олий раҳбарлик лавозимига унинг ўғли Мужтабо Хоманаий тайинлангани маълум қилинган. У ҳам ўша ҳужум вақтида жароҳат олгани айтилади ва шу пайтгача жамоатчилик олдида деярли кўриниш бермаган.
Мазкур воқеалар Эрон сиёсий ҳаётида муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда.





























Изоҳлар 0
…