Словения президенти таътилдан қайтаётиб аварияга учрагани айтилмоқда

Словения президенти  таътилдан қайтаётиб аварияга учрагани айтилмоқда

Словения президенти Наташа Пирц-Мусар Хорватиядаги таътилдан ватанига қайтаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса оқибатида давлат раҳбари енгил тан жароҳати олган.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодисадан сўнг у Изола шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан зарур текширувлар ўтказилгач, унинг аҳволи барқарор экани қайд этилди ва президент уйига жавоб берилди.

Маҳаллий 24UR телеканали тарқатган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида Наташа Пирц-Мусарнинг бўйин суяги синган. Нашрнинг ёзишича, президент автомашинада хавфсизлик камарини тақмаган бўлгани учун жароҳат олгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар