Лондон яқинида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди
1 дақиқа ўқиш182

19 июн куни Буюк Британияда, Бедфорд шаҳри яқинида икки йўловчи поезди иштирокида темирйўл ҳалокати юз берди.
Британия транспорт полисияси маълумотларига кўра, тўқнашув оқибатида поездлардан бирининг машинисти ҳалок бўлган. Бундан ташқари, камида 89 киши турли даражада жароҳат олган бўлиб, улардан 11 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарув хизматлари, тез ёрдам бригадалари ва ҳуқуқ-тартибот органлари етиб келган. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда улар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида махсус тергов ишлари бошланган. Мутахассислар тўқнашувга нима сабаб бўлганини ўрганмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…