Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш тўлови ҳақида гапирди
1 дақиқа ўқиш251

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш масаласи бўйича баёнот берди.
Унинг айтишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ даврида ҳамда 60 кунлик музокаралар жараёнида Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш учун тарифлар жорий этилмайди.
Бироқ Трамп якуний келишув амалга ошмаса, ўтиш учун тўловлар фақат АҚШ томонидан ва Вашингтон манфаатлари учун белгиланиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бундай тўловлар АҚШнинг минтақадаги хавфсизликни таъминлаш бўйича харажатларини қоплашга қаратилган бўлади.
Аввалроқ АҚШ ва Эрон ҳарбий можарони тўхтатиш ҳамда 60 кун ичида якуний келишувга эришиш бўйича меморандум имзолагани хабар қилинган эди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…