Туркияда микроавтобус жарликка қулаб, 4 киши ҳалок бўлди

Туркияда микроавтобус жарликка қулаб, 4 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Испарта вилоятида микроавтобус иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Haber Global хабарига кўра, кучли ёмғир сабаб ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва микроавтобус жарликка қулаб кетган.

Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 26 киши турли даражада жароҳат олди.

Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Уларнинг 5 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар