Осмонўпар бинода барпо этилган ўрмон

Италиянинг Милан шаҳрида айнан шундай ноёб турар жой мажмуаси мавжуд. У “Bosco Verticale”, яъни “Вертикал ўрмон” номи билан машҳур.
Мазкур мажмуа икки баланд минорадан ташкил топган бўлиб, улардан бири 110 метр, иккинчиси эса 76 метр баландликка эга.
Лойиҳанинг энг эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳар бир қаватдаги хонадонларнинг террасалари турли хил ўсимликлар билан безатилган. Бинолар фасадида қарийб 900 та дарахт, 5000 га яқин бута ҳамда 11 мингдан ортиқ кўп йиллик ўсимликлар ва гуллар парвариш қилинади.
Агар ушбу яшилликлар оддий ер майдонига экилса, улар тахминан 2 гектар ҳудудни эгаллаган ҳақиқий ўрмонни ҳосил қилган бўларди.
Ушбу бетакрор мажмуанинг қурилиши 2009 йилда бошланган бўлиб, 2014 йилда тўлиқ якунига етказилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…