Исроил Эронга минглаб Starlink қурилмаларини яширин олиб киргани ростми?

1 дақиқа ўқиш395
Исроил Эронга минглаб Starlink қурилмаларини яширин олиб киргани ростми?

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрон билан боғлиқ махфий операция ҳақида кутилмаган баёнот берди.

Унинг айтишича, 2021–2022 йилларда Эрон ичида интернет алоқасини сақлаб қолиш ва ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўн минглаб Starlink қурилмаларини сотиб олиш ва мамлакатга яширинча олиб кириш ташаббуси бошланган.

Беннетнинг таъкидлашича, ушбу қурилмалар намойишчиларга интернет орқали ўзаро алоқа қилиш, ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва ахборот алмашиш имконини бериши керак эди.

Собиқ бош вазирнинг фикрича, лойиҳа тўлиқ амалга оширилганида, Эрон ичидаги мухолифат имкониятлари сезиларли даражада кенгайган бўларди.

“Афсуски, амалдаги ҳукумат бу ташаббусни охирига етказмади. Намойишлар бошланган пайтда зарур инфратузилма мавжуд эмас эди”, — дея баёнот берди Беннет.

Ҳозирча Исроил ҳукумати ушбу даъволар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?